Ўзбекистон | 07:50 / 31.10.2024
3938
1 дақиқада ўқилади

Йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланган юк машинаси ҳайдовчилари жаримага тортилади

Йўлнинг четки чап қаторида юк автомобиллари ҳаракатланиши (чапга бурилиш ёки орқага қайрилиш каби рухсат этилган ҳолатлар бундан мустасно) энди базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари - 187,5 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда энди йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланган юк машиналари ҳайдовчилари жаримага тортилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли қўшимча киритилди

Кодекснинг янгиланган 128-моддасига кўра, йўлнинг четки чап қаторида юк автомобилларининг ҳаракатланиши (чапга бурилиш ёки орқага қайрилиш каби рухсат этилган ҳолатлар бундан мустасно) энди базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари, яъни 187,5 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Биринчи жаримадан кейин бир йил давомида такроран қоидабузарлик БҲМнинг 1 баравари (375 минг сўм), учинчи қоидабузарлик БҲМнинг 3 баравари (1 млн 125 минг сўм), йил давомида тўртинчи ва ундан кейинги қоидабузарликлар БҲМнинг 4 баравари (1,5 млн сўм) миқдорида жарима ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ой муддатга маҳрум қилиш билан жазоланади.

Мавзуга оид