Ўзбекистон | 08:46 / 16.09.2019
22765
2 дақиқада ўқилади

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида янги таркибий тузилма ташкил этилади

Фото: AFP

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибида қишлоқ хўжалиги экин ерлари ва сувдан самарали фойдаланишда рақамли технологияларни жорий этиш юзасидан таркибий тузилма ташкил этиш бўйича таклиф киритади.

Қайд этилишича, унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:

қишлоқ хўжалиги экин ерлари ва сувдан самарали фойдаланишда рақамли технологияларни жорий этиш;

интенсив боғлар ташкил этиш, боғларни автоматик тарзда бошқариш технологияларини жорий этиш, иссиқхона хўжаликларида автоматлаштирилган, компьютерлаштирилган интеллектуал технологияларни жорий этиш;

чорвачилик ва паррандачилик соҳасига роботлаштирилган, автоматлаштирилган ва компьютерлаштирилган технологияларни жорий этиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш жараёнларига, логистика ва сотиш марказларида рақамли технологияларни жорий этиш;

“ақлли қишлоқ хўжалиги”ни жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид