Жаҳон | 10:31 / 27.07.2018
7103
1 дақиқада ўқилади
Шимолий Корея АҚШга америкалик аскарлар хокини топширди
КХДР АҚШга Корея уруши даврида ҳалок бўлган америкалик аскарларнинг жасадлари қолдиқларини топширди. Қолдиқлар С-17 самолётида Жанубий Кореядаги Осан авиабазасига етказилди, дейилади Оқ уй хабарида.
Баёнотда билдирилишича, жасадлар қолдиқларини излаб топиш ва топшириш ҳақидаги келишувга Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг Сингапурдаги учрашуви давомида эришилган.
Оқ уй матбуот хизматининг маълум қилишича, КХДР ҳудудида 5,3 мингга яқин америкалик ҳарбийлар жасадлари қолиб кетган.
Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги уруш 1950 йил 25 июндан 1953 йил 27 июлга қадар давом этган. Мазкур урушда Вашингтон 36,6 минг аскарини йўқотган.
Мавзуга оид
22:30
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024