Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарасини 11 апрелдан очади
Чегарадан ўтишда ПЗР-тест манфий чиққани ёки коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлик тўғрисидаги сертификатни кўрсатиш талаб қилинади.
Фото: Kun.uz
Қозоғистонда эпидемиологик вазият барқарорлашгани туфайли мамлакат чегарасини кесиб ўтиш билан боғлиқ жорий этилган чекловлар олиб ташланади. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарда айтилишича, 11 апрелдан бошлаб Қозоғистоннинг Ўзбекистон, Қирғизистон ва Россия билан қуруқликдаги чегара ўтказув пунктларида фуқароларнинг чегарани кесиб ўтишига нисбатан киритилган чекловлар олиб ташланади.
Шунингдек, Қозоғистонга авиақатновлар орқали киришга қўйилган барча чекловлар бекор қилинади.
Шу билан бирга, чегарадан ўтишда ПЗР-тест манфий чиққани ёки коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлик тўғрисидаги сертификатни кўрсатиш талаби сақлаб қолинади.
Мавзуга оид
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
22:02 / 02.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қамбарота ГЭС-1” қурилиши бўйича музокара ўтказди
17:29 / 02.05.2026
Ўзбекистон ташқи қарзи 2025 йилда 18 млрд долларга ошди. Бу рекорд кўрсаткич
18:26 / 01.05.2026