Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
Бу эса Қозоғистоннинг жанубий вилоятларини 2025 йилги суғориш мавсуми учун сув билан таъминлайди.
2025 йил апрелигача Қозоғистонга Сирдарёдан 11 миллиард куб метр сув ваъда қилинди. Бундай қарор Ашхободдаги йиғилишда қабул қилинди, деб хабар берди Vlast.kz Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
Қайд қилинишича, вазир Нуржан Нуржигитов Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари билан музокаралар олиб борган. Қирғизистон кузатувчи сифатида иштирок этган.
Режага кўра, 1 апрелга қадар Чордара сув омборига керакли ҳажмдаги сув қуйилади, бу эса Қозоғистоннинг жанубий вилоятларини 2025 йилги суғориш мавсуми учун сув билан таъминлайди.
«86-йиғилиш якунлари бўйича амалга оширилган қўшма ишларни ижобий қайд этмоқчиман. Хусусан, Қирғизистон билан сув-энергетика соҳасида ҳамкорлик бўйича келишувлар амалга оширилиб, жорий йилнинг суғориш даврида Баҳри-Тожик сув омборидан фойдаланишни мувофиқлаштириш чоралари кўрилди», деди Нуржигитов.
Бундан ташқари, йиғилиш иштирокчилари Сирдарё ва Амударёдаги сув ҳавзаларининг ишлаш жадвалларини тасдиқлади ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари учун яқинлашиб келаётган куз-қиш мавсуми учун сув таъминоти лимитини тақсимлади.
Комиссиянинг навбатдаги йиғилиши 2025 йил биринчи чорагида ўтказилиши режалаштирилган ва у Тожикистонда, Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
17:25 / 15.11.2024
2050 йилга бориб Марказий Осиё музликларининг учдан бир қисми эриб кетиши мумкин
17:42 / 14.11.2024
Марказий Осиё табиий офатлар туфайли ялпи ички маҳсулотининг 6 фоизини йўқотиши хавфи бор
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024