Ўзбекистон | 18:03 / 25.02.2025
4765
2 дақиқада ўқилади

Покистон билан ҳамкорлик Ўзбекистон учун қай даражада муҳим?

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу икки мамлакатнинг ўзаро алоқалари тарихи ва ҳамкорликнинг аҳамияти ҳақида сиёсатшунос Сайфиддин Жўраев фикр юритди.

Ўзбекистон ташқи сиёсати ва дипломатияси шиддат билан ривожланиб бормоқда. Бу жараён мамлакат ривожланишининг янги босқичига чиқиб олганидан, иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларни кенгайтириш учун халқаро ҳамжамиятнинг иштирокчилари билан фаол алоқалар ўрнатиш орқали инвестицияларни олиб кириш, ўзаро савдо-сотиқни кенгайтиришни кун тартибига қўйган. Бу борада Покистон билан анъанавий алоқаларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, икки ва кўп томонлама муносабатларни янги вазиятдан келиб чиқиб, кун тартибини аниқлашни долзарб масалага айлантирди.

Покистон Ўзбекистон мустақиллигини 1991 йил 20 декабрда тан олган. Икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 10 майда ўрнатилган. Покистоннинг Тошкентдаги элчихонаси 1992 йилнинг июн ойида очилган, Ўзбекистоннинг Исломободдаги элчихонаси эса 1994 йил июл ойидан буён фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистонда Покистон сармояси иштирокида 207 та корхона фаолият кўрсатяпти. Улар асосан савдо, тўқимачилик, қоғоз, чарм, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, транспорт ва туризм хизматларини кўрсатиш соҳаларида фаолият юритади.

Бугунги расмий ташриф давомида олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон—Покистон стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда кенгайтириш масалалари ўрин олган. Шунингдек, савдо-сотиқ ҳажмини ошириш, транспорт боғлиқлигини кучайтириш ва транзит салоҳиятини рўёбга чиқариш, енгил ва чарм саноати, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, электротехника ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида кооперация лойиҳаларини илгари суриш борасидаги қўшма режаларни муҳокама қилиш назарда тутилган.

Шу билан бирга, маданий-гуманитар ва туризм алоқаларини фаоллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш ва ишбилармонлик дастури доирасида икки давлат етакчиларининг қўшма бизнес форумда иштирок этиши кутилмоқда. Қўшма декларация ва қатор икки томонлама ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди