Президент Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятидан мутлақо норозилигини айтди
Агентлик ходимлари вазирликларга, ҳудудларга бориб, аниқ бир соҳани таҳлил қилиб, муаммоларга ечим бериш ўрнига, қўзғатилган жиноят ишларини санайдиган қуруқ статист бўлиб қолгани қайд этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини танқид қилиб, агентлик раҳбарияти коррупция ҳолати энг кўп бўлган туман соғлиқни сақлаш, бандлик бўлими ёки банк филиалига бориб, ҳолатни ўрганмагани, янги замонавий тизим бўйича таклиф бермаганини кўрсатиб ўтди. Ушбу соҳаларнинг бевосита раҳбарларининг ўз тизимини “коррупциядан холи” қилиш ишлари сустлиги танқид қилинди.
Президент топшириғи билан инвестиция дастурлари устидан назорат кучайтирилганидан кейин ўтган йилнинг ўзида 3 триллион сўм иқтисод бўлди. Ёки соғлиқни сақлаш тизимида “Ситуацион марказ” ишга туширилгани ҳисобига 2024 йилда 1,2 триллион сўмлик мақсадсиз харажатларнинг олди олинди.
“Лекин, нега бу ишлар Президент топшириқ берганидан кейин бошланиши керак?” - дея савол қўйди давлат раҳбари.
Парламентдаги бюджет қўмиталарида ҳам ҳар йили бюджетдан энг кўп маблағ оладиган 3 та вазирликка бориб, коррупциявий омилларни аниқлашда ва ўзгариш қилишда ташаббускорлик етишмаётгани қайд этилди.
Бош вазирга 117 та вазирлик ва идорадаги “коррупцияга қарши ички назорат” тузилмалари раҳбарларини ишдан олиш ва уларнинг ўрнига ҳалол, фидойи ва профессионал кадрлардан қўйиш, уларнинг олдига аниқ вазифаларни белгилаб бериш топширилди.
Вазирликларнинг ҳудудий комплаенс ходимларини бевосита вазирнинг ўзи ишга қўйиши, ўзига сиёсий масъулият олиб, бутун тизимидаги коррупция учун шахсан жавоб бериши белгиланди.
Агентликнинг иш услуби мутлақо ўзгаради. Бунинг учун тажриба тариқасида 5 та идора: Соғлиқни сақлаш, Қурилиш, Сув хўжалиги вазирликлари, “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзсувтаъминот”нинг комплаенс назорати агентликка ўтказилади.
Йил якуни билан бу вазирликларда қанча коррупциявий омилларни бартараф қилгани, одамларга қандай енгилликлар бўлгани ҳақида Миллий кенгашда ҳисобот беради.
Шунингдек, агентлик вазир, ҳокимлар билан биргаликда ҳар чоракда коррупция юқори бўлган камида 3 та соҳада тумангача тушиб, маиший ва тизимли коррупция омилларини чуқур ўрганади, таҳлиллар асосида қайси жараённи рақамлаштириш, қайси бюрократик тартибни бекор қилиш бўйича аниқ чораларни ишлаб чиқади.
Икки ойда халқаро рейтинг ташкилотлари тавсияси асосида “йўл харита”си ишлаб чиқилиб, ҳар бир вазирлик ва идорага қилинадиган ишлар аниқ белгилаб берилади. Сусткашликка йўл қўйган раҳбарларни жазолаш бўйича таклиф киритилади.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жисмоний шахсларнинг хориждан товар олиб киришига чекловлар кучайтирилди
Иқтисодиёт | 23:21 / 19.04.2025
-
Тошкент ва Москва миграция жараёнларини тартибга солиш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон | 22:16 / 19.04.2025
-
Тошкентда Gentra ЙПХдан қочиб, 10 дан ортиқ машиналарни уриб кетди
Жамият | 22:10 / 19.04.2025
-
Москвадаги калтаклаш, танқидга учраган сертификация ва Андижондаги “радар овчиси” — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 21:35 / 19.04.2025
Мавзуга оид

20:38 / 18.04.2025
2025 йилда қуввати 65 мегаватт бўлган мингдан ортиқ микро ГЭС қурилади

16:32 / 18.04.2025
Шакарга акциз тўлови бекор қилинади. Қуруқ сут импортига қўйилган чекловлар ҳам олиб ташланади

15:33 / 18.04.2025
«Айрим раҳбарлар тадбиркорларга ёрдам бериш ўрнига, уларга тўсиқ бўлмоқда» – президент

14:44 / 18.04.2025