Ўзбекистон | 10:55 / 07.02.2022
10503
1 дақиқада ўқилади

Оққўрғон тумани ҳокими Тошкент вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси этиб тайинланди

Бугун, 7 феврал куни халқ депутатлари Оққўрғон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Тошкент вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, сессияда ташкилий масала кўрилди. Сессияда кун тартибидаги масала юзасидан вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев маъруза қилди.

Вилоят раҳбари ўз маърузасида Оққўрғон туманини 2022-2026 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги вазифалар, хусусан, Тараққиёт стратегиясидан келиб чиқиб алоҳида эътибор бериш лозим бўлган устувор йўналишларга тўхталди.

Шу вақтга қадар Оққўрғон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Фарҳод Омонов Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - вилоят ҳокимининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланиши муносабати билан туман ҳокими лавозимидан озод этилди.

Мавзуга оид