Ўзбекистон | 19:58 / 30.12.2025
3549
1 дақиқада ўқилади

Олий таълимда контракт тўлаш муддати 31 январга қадар узайтирилди

Ўқишга тавсия этилган абитуриентлар базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизини шу муддатгача тўлаши мумкин.

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2025/2026 ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун тўловларни амалга ошириш муддати 31 январга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Бунда:

  • қабул параметри доирасида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдорида;
  • табақалаштирилган тўлов-контракт (супер) асосида ўқиш истагини билдирганлар улар учун белгиланган бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириши лозим.

Амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин, дея эслатди вазирлик.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид