Ўзбекистон | 11:53 / 12.06.2021
10186
1 дақиқада ўқилади

Маккада ислом уламолари «Афғонистонда тинчлик декларацияси»ни имзолади

2021 йил 10 июнь куни Саудия Арабистонининг Макка шаҳри муборак Масжид ул-Ҳарам ёнида Покистон ва Афғонистоннинг етакчи олимлари «Афғонистонда тинчлик декларацияси»ни имзолади. Дунё мусулмонлари Лигаси шафелигида ўтган йиғилишда Покистондан Ислом ишлари вазири доктор Нур ал-Ҳақ Қадри, Афғонистондан Ҳаж ва вақф вазири Шайх Муҳаммад Қосим Ҳалимийлар қатнашди. Бундан ташқари кўплаб диний уламолар ва исломшунос олимлар ҳам конференцияда қатнашди.

Маълум қилинишича, декларацияда Афғон урушидаги томонлар ўртасида ярашувни қўллаб-қувватлаш ва сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа масалаларни тинч йўл билан ҳал этиш тўғрисида келишувга эришилган. Шунингдек, диний уламолар низолашаётган томонларни англашилмовчиликларни музокаралар столида ҳал этишга чақиришди.

Тадбирда қатнашган Ислом олами уюшмаси Бош котиби, Мусулмон уламолари уюшмаси раиси, шайх доктор Муҳаммад бин Абдулкарим Ал-Исо илк бор Афғонистон ва Покистон олимлари Маккада йиғилиб, келишувга эришганини билдирди.

Фаррух Абсаттаров
Тайёрлаган Фаррух Абсаттаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид