Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвили пулдан қийналаётганини айтди
Фото: AP
Украинанинг Одесса области собиқ губернатори, Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилининг маълум қилишича, ўз тарафдорлари томонидан молиявий ёрдам тақдим этилишига эҳтиёжи бор. Бу ҳақда у фейсбукдаги саҳифасида ёзди.
«Бизга ҳақиқатдан ҳам пуллар керак, бироқ олигархлардан эмас, балки оддий тарафдорларимиздан, айнан улар мамлакатдаги вазиятни ичкаридан ўзгартиришни хоҳламоқда», - дея маълум қилди Саакашвили.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Михаил Саакашвили Украина президенти Пётр Порошенкони душманларга шериклик қилганликда айбламаётганини маълум қилганди. «Бу нотўғри бўлганди... Бизнинг барчамиз бир томонда туришимиз ҳамда бу ҳақда гапиришимиз лозим, жумладан, у билан ҳам. Бироқ шу билан бирга, биз мамлакатни парчалаб ташлашга уринмаслик бўйича келишиб олишимиз лозим», - дея аниқлик киритди Саакашвили.
Мавзуга оид
10:33
Россия Украинанинг уч вилоятига зарба берди: ҳалок бўлганлар бор
18:11 / 15.03.2026
ОАВ: Трамп Украинадаги тинчлик музокараларига қизиқишини йўқотди
19:15 / 14.03.2026
Эрон Украинага зарба бериш билан таҳдид қилди
11:55 / 14.03.2026