Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд давлат университетида халқаро таълим дастурлари факультети ташкил этилди
Самарқанд давлат университетида юртимиз тарихида илк маротаба хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда таълим бериладиган Халқаро таълим дастурлари факультети ташкил этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, факультетда қуйидаги хорижий университетлар билан ҳамкорликда бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади:
- Хитойнинг Сиан Жиаотонг ва Шанси университетлари;
- Жанубий Кореянинг Сунчонхян университети;
- Исроилнинг Холон технология институти;
- Ҳиндистоннинг Алигарх Муслим университети;
- Германиянинг Киел университети;
- Франциянинг Инженерия мактаби;
- Россиянинг Станкин Москва Давлат технологиялар ва Санкт-Петербург университетлари.
Факультетда материалшунослик, саноат математикаси, мехатроника ва робототехника, географик ахборот тизимлари ва масофавий зондлаш, муҳандислик, ахборот технологиялари, тарих, мактабгача таълим, психология каби йўналишларда мутахассислар тайёрланади.
Бакалавриатнинг 1- ва 2-босқичлари ва магистратуранинг 1-босқичини муваффақиятли тамомлаган талабалар кейинги босқичда хорижий олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттирадилар. Хорижий университетларда ўқишни муваффақиятли тугатган талабалар СамДУ ва хорижий ҳамкор университетларнинг икки томонлама дипломига эга бўладилар.
Абитуриентлардан ҳужжатлар Самарқанд давлат университети Физика факультети биносининг 1-қаватида қабул қилинмоқда.
Мавзуга оид
17:23 / 17.01.2026
Фарғонада 3-, Самарқандда эса 4-синф ўқувчиси B2 сертификатини қўлга киритди
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
10:01 / 07.01.2026
Самарқандда шифокорлар бемор қорнидан 200 грамм мих чиқариб олди
11:10 / 30.12.2025