«2025 йилда энерготарифлар ислоҳотининг асосий босқичи якунланади» — бош вазир ўринбосари
2025 йилда электр энергияси ва газ тарифлари ислоҳотининг асосий босқичини якунлаш режалаштирилмоқда, деди Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров.
Ўзбекистонда электр энергияси ва газ тарифлари ислоҳотининг асосий босқичи 2025 йилда якунланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров 10 октябр куни Петербург халқаро газ форумида гапирди.
Жамшид Қўчқоровнинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиш суръати 6 фоиздан ошган. Ўзбекистон иқтисодиёти «кўп энергия» истеъмол қилади, ялпи ички маҳсулотга нисбатан харажатлар эса «бизда бошқа МДҲ мамлакатларидагидан кўра кўпроқ».
«Аҳоли ҳам ошиб бормоқда. Ва, албатта, газга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда. Лекин, шу билан бирга, танганинг бошқа томони ҳам бор. Бу Ўзбекистон иқтисодиётинг энергия сарфи юқори эканидир. Ва, айниқса, эски корхоналар, жумладан, газда ишловчи электростанциялар, албатта, жуда энергия тежамкор эмас. Шу сабабли, бир томондан, эҳтиёж ортиб бормоқда, иккинчи томондан, биз бутун иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш устида ишлаяпмиз», — деди Иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбари.
Бош вазир ўринбосарининг фикрича, электр энергиясини тежаш ва энергосамарадор бўлиш ҳақидаги одатий чақириқ «иш бермаяпти», шунинг учун 2023 йилда мамлакатда энергия тарифларини ислоҳ қилиш бошланди.
«Худо хоҳласа, келгуси йилда тариф ислоҳотининг асосий босқичи якунланади. Бу, албатта, аҳоли ҳам, хўжалик юритувчи субъектлар ҳам энергия ресурсларидан рационал фойдаланишига хизмат қилади», — деди у.
Мавзуга оид
19:28 / 18.12.2024
Тошкентда иссиқлик таъминоти нархлари 2 йилда 4 марта оширилади. Лекин бу ҳам етарли эмаслиги айтилмоқда
14:14 / 18.12.2024
“Энергетика соҳасини субсидиялаш 2028 йилдан тўхтатилади” – Жамшид Қўчқоров
09:35 / 10.12.2024
Биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажми икки баробар оширилади
15:25 / 06.12.2024