Автомобил йўлларини эксплуатация қилиш ишларига хусусий сектор жалб этилади
1 майдан бошлаб тажриба-синов тариқасида умумий фойдаланишдаги автойўлларни эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий секторни жалб қилиш лойиҳалари бўйича эълонлар давлат харидлари махсус ахборот порталига жойлаштирилади.
«Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини эксплуатация қилиш ишларини аутсорсинг асосида хусусий сектор томонидан амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарор билан «Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини эксплуатация қилиш ишларини аутсорсинг асосида хусусий сектор томонидан амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги вақтинчалик низом тасдиқланди.
Автомобил йўллари қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2024 йил 1 майдан бошлаб тажриба-синов тариқасида умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий секторни жалб қилиш лойиҳалари бўйича эълонларни давлат харидларининг махсус ахборот порталига жойлаштиради.
Ўзбекистон президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сон қарорига мувофиқ жорий йилда республика бўйича жами узунлиги 260 км бўлган умумий фойдаланишдаги автомобил йўлини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий секторни жалб қилиш лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
11:56 / 06.11.2024
Инсон матонати: 22 йил давомида тоғни йўниб йўл очган одам
21:17 / 25.10.2024
Қўнғирот–Бейнеу йўлининг 240 километрлик қисми фойдаланишга топширилди
09:30 / 11.10.2024
Тошкент-Андижон пулли автомобил йўли 6 йил муддатда қурилади
10:06 / 19.09.2024