Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Жеймс Уэбб» телескопи Ураннинг янги йўлдошини аниқлади
Янги йўлдошнинг диаметри 10 км деб тахмин қилинмоқда.
Фото: NASA
«Жеймс Уэбб» космик телескопи Ураннинг янги, 29-йўлдошини аниқлади, у S/2025 U1 номи билан аталди, деб хабар берди NASA.
«Жеймс Уэбб» космик телескопи ёрдамида Жануби-ғарбий тадқиқот институти (SwRI) бошчилигидаги тадқиқотчилар гуруҳи Уран атрофида айланаётган илгари номаълум бўлган табиий йўлдошни аниқлади ва шу тариқа сайёранинг маълум йўлдошлари сонини 29 тага етказди», дейилади хабарда.
Агентликнинг қайд этишича, йўлдош 2025 йил 2 февралда кузатувлар давомида аниқланган.
Янги йўлдошнинг диаметри 10 км деб тахмин қилинмоқда. Бундай кичик ўлчам, эҳтимол, 1986 йилда Уран яқинидан учиб ўтган Voyager-2 зонди учун кўринмас бўлган, деб қўшимча қилди NASA.
Янги йўлдош Уран марказидан тахминан 56 минг км узоқликда жойлашган бўлиб, Офелия ва Бянка йўлдошлари орбиталари орасида сайёранинг экваториал текислигида айланади.
«Унинг деярли доиравий орбитаси ҳозирги жойлашуви яқинида шаклланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишга имкон беради», деди SwRI етакчи мутахассиси Мариам Эл Мутамид.
Ураннинг дастлабки икки йўлдоши - Титания ва Оберон 1787 йилда инглиз астрономи Уилям Гершел томонидан кашф этилган. 28-сунъий йўлдош - S/2023 U1 биринчи марта 2023 йил ноябрь ойида Чилидаги Лас-Кампанас расадхонасида аниқланган.