Ўзбекистон | 16:18 / 30.03.2024
2079
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Венгрия музейлари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Будапешт шаҳридаги Венгрия этнография музейи бош директори Лайош Кемечеи билан учрашди.

Фото: Дунё

"Дунё" хабарига кўра, музокаралар чоғида музей директори Ўзбекистоннинг қадимий тарихининг ашаддий мухлиси эканини таъкидлади.

Ўзбекистонда мамлакатнинг барча ҳудудларидаги музейлар кўргазмаларини янгилаш, қайта кўргазмага қўйиш, музей ашёлари ва коллекцияларининг электрон каталогини яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақидаги маълумотлар Венгрия томонига катта қизиқиш уйғотди.

Лайош Кемечеи Венгрия этнография музейи ва Ўзбекистон музейлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдирди.

Томонлар икки давлат ўртасидаги тарихий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган мунтазам мулоқотни давом эттириш ва қўшма тадбирлар ўтказишга келишиб олди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид