Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венгрия ва Норвегия билан ҳамкорликда балиқ наслчилик марказлари ташкил этилади
Ўзбекистонда балиқчилик соҳасини ривожлантириш мақсадида Венгрия ва Норвегия ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Янгийўл ва Бўстонлиқ туманларида иккита замонавий балиқ наслчилик маркази ташкил этилади.
Мазкур марказларда карп ва совуқ сув балиқлари бўйича наслни янгилаш, ҳосилдорликни ошириш ва соҳада шаффофликни таъминлашга қаратилган янги тизимлар жорий этилади. Четдан наслдор она балиқ олиб келиш харажатининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади.
Шунингдек, балиқчилик хўжаликлари учун инкубация ва лаборатория ускуналари, ёпиқ сув айланма тизимларини импорт қилишда божхона божидан озод қилиш тартиби жорий этилади. Интенсив балиқчиликни йўлга қўйган хўжаликлар учун ер ва мол-мулк солиғи 2 баробарга камайтирилади.
Айни пайтда интенсив усулга ўтмаган, кўл ва сув ҳавзаларидан самарасиз фойдаланаётган корхоналарга нисбатан эса аксинча, ер солиғи оширилган ставкада қўлланиши белгиланган. Бу чоралар орқали балиқчилик тармоғида самарадорликни ошириш ва ички бозорни сифатли балиқ маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш кўзда тутилмоқда.
Мавзуга оид
23:02 / 11.07.2026
Англия-Норвегия баҳси бошланиш вақти кечиктирилиши мумкин
22:16 / 07.07.2026
Венгриянинг бош телерадиокомпанияси «йиллар давомидаги ёлғонлар» учун узр сўради
21:27 / 05.07.2026
Венгрия президенти бош вазирнинг талаби билан истеъфога чиқмаслигини айтди
09:00 / 16.06.2026