Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк раиси: «Қайта молиялаш ставкаси пасаяди»
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистонда қайта молиялаш ставкаси пасаяди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуродов маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Сўнгги йилларда Ўзбекистонда қайта молиялаш ставкаси пасаймади. У доим кўтарилган. Ўйлайманки, 6 ойдан сўнг қайта молиялаш ставкаси пасаяди. Бу, ўз навбатида, кредит ва депозитар сиёсатга ижобий таъсир қилади», - деди у 2020-2022 йилларга мўлжалланган пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларига бағишланган матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, шу йил 19 октябрида Марказий банк бошқаруви қайта молиялаш ставкасини йиллик 16 фоиз миқдорида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Марказий банк қайта молиялаш ставкаси миллий валютадаги депозитлар ҳамда кредитлар бўйича реал фоиз ставкалари ижобийлиги таъминланганда, иқтисодиёт учун мақбул эканлигини таъкидлади.
«Қайта молиялаш ставкасини ҳозирги даражада сақлаб туриб, Марказий банк бир вақтнинг ўзида макропруденциал назорат чораларини кўради. Унинг моҳияти молия бозоридаги номутаносибликларни бартараф этиш ва бутун иқтисодиётнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун банклар томонидан кредит беришга нисбатан чекланган ёндашувдир», - дейилади МБ маълумотида.
Мавзуга оид
15:30 / 25.12.2025
Марказий банк молия ташкилотларида олдиндан огоҳлантирмасдан текширув ўтказади
18:43 / 23.12.2025
Тадбиркорларга ишлаб чиқариш қувватини оширишга нималар тўсқинлик қиляпти?
20:36 / 19.12.2025
Марказий банк 4 та банкни жаримага тортди
16:19 / 13.12.2025