Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк молия ташкилотларида олдиндан огоҳлантирмасдан текширув ўтказади
Адлия вазирлиги молия ташкилотларида истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш талабларига риоя этилишини “сирли мижоз” усулида текшириш тартибини давлат рўйхатидан ўтказди. Низомга кўра, назорат тадбирлари олдиндан хабардор қилмасдан, жойига чиққан ҳолда ёки масофадан туриб амалга оширилади.
Адлия вазирлигида “Кредит ташкилотларида истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш талабларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан “сирли мижоз” усулидаги назорат тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3731, 23.12.2025 й).
Низомга мувофиқ, молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларда ташкилотлар фаолиятига қўйиладиган талабларга риоя этилишини текшириш мақсадида “сирли мижоз” усулидаги назорат тадбирлари ўтказилади.
Қайд этилишича, назорат тадбирлари Марказий банк ёки унинг ҳудудий филиаллари масъул ходимлари томонидан бевосита жойига чиққан ҳолда ёки масофадан туриб амалга оширилади. Бунда текширув ташкилот олдиндан хабардор қилинмаган ҳолда ўтказилади.
Низомда белгиланишича, назорат тадбирини ўтказиш учун Марказий банк раисининг ўринбосари ёки Марказий банк ҳудудий бош бошқармаси бошлиғининг фармойиши чиқарилади.
Шунингдек, назорат тадбирини ўтказиш учун муддат 3 иш кунигача, давомли операциялар (ҳаракатлар) учун эса ушбу операция (ҳаракат) якунланадиган охирги кунгача қилиб белгиланади.
Назорат тадбири якунлангандан сўнг, “сирли мижоз” томонидан далолатнома тузилиши назарда тутилган.
Мавзуга оид
10:57 / 29.06.2026
Энергетика соҳасида текширувларнинг янги механизми жорий этилди
19:21 / 16.06.2026
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган эсдалик тангалар сотувга чиқарилади
16:50 / 16.06.2026
“Асосий ставка таъсирчанлигини ошириш чораларини кўрамиз” – Ишметов
16:37 / 16.06.2026