Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хориждан пул ўтказмалари 11 ойда 17,3 млрд долларга етди
Аввалроқ иқтисодчи пул ўтказмаларидаги юқори ўсишсиз аҳоли даромадлари қандай ўзгаришини ҳисоблаб кўрган ва ўтказмаларнинг кўпайиши 8 та вилоят аҳолисини камбағаллашишдан сақлаб қолгани маълум бўлганди.
Фото: Reuters
2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистонга 17,3 млрд доллар миқдорида пул ўтказмалари келиб тушди. Бу – ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25 фоизга кўп, дея маълум қилди Марказий банк.
Қайд этилишича, ўтказмаларнинг ошиши сўмнинг мустаҳкамланишига ёрдам берган.

Аввалроқ иқтисодчи Миркомил Холбоев аҳоли даромадлари бўйича 9 ойлик расмий статистикага асосланиб ҳисоб-китоб юритган ва шундай хулосага келган эди: агар пул ўтказмаларида ўсиш бўлмаганида, Ўзбекистон аҳолисининг жон бошига умумий даромадлари бу йил ўсмаган бўларди. Жумладан, ўтказмаларнинг ошиши 8 та вилоятда аҳолини камбағаллашишдан сақлаб қолган.
Валюта бозоридаги ҳолат
2025 йилнинг 11 ойида жисмоний шахслар томонидан банкларга 19,4 млрд доллар сотилган (ўсиш 33 фоиз) ва 10,6 млрд доллар харид қилинган (ўсиш 25 фоиз).

Бу даврда миллий валюта алмашув курси 7,5 фоизга мустаҳкамланган бўлиб, Марказий банк буни қуйидаги омиллар билан изоҳлади:
- экспорт тушумларининг ошиши;
- хорижий кредитларнинг жалб қилиниши;
- импорт тўловлари ҳажмларининг нисбатан барқарорлашуви;
- халқаро пул ўтказмалари ҳажмининг сезиларли даражада ўсиши;
- инвестиция ҳажмлари, жумладан тўғридан тўғри хорижий инвестицияларнинг ошиши.
Мавзуга оид
14:04
БААда ишлаётган ўзбекистонликлар сонини ошириш режалаштирилмоқда
16:37 / 11.12.2025
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
19:09 / 10.12.2025
Ўзбекистонда ягона QR код орқали тўловларни қабул қилиш мажбурий бўлади
19:19 / 04.12.2025