Жаҳон | 21:10 / 19.03.2026
11191
1 дақиқада ўқилади

Эрон Хайфадаги нефтни қайта ишлаш заводига зарба берди

Фото: Видеодан кадр

Эрон Исроил шимолидаги Хайфа шаҳри бўйлаб ракета учирди.

Ynet нашри маълумотига кўра, зарба нишони Хайфа кўрфазидаги нефтни қайта ишлаш заводи бўлган.

Зарбадан кейин Хайфа шаҳри ва унинг атрофидаги Кирят-Хаимда электр таъминотида узилишлар қайд этилган.

Ҳужум оқибатида жароҳатланганлар борлиги ҳақида хабар келиб тушмаган.

Эрон давлат телевидениеси Хайфа бўйлаб зарба Исроилнинг Жанубий Форс газ конига ҳужумига жавобан берилганини маълум қилинган.

 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид