Ўзбекистон | 20:57 / 29.07.2021
31225
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда профилактика инспектори фуқарони калтаклаб ўлдиргани айтилмоқда. Прокуратура текширув бошлади

Ижтимоий тармоқларда фуқаро Бахтияр Даулетмуратов Тахиатош тумани ИИБ профилактика инспектори Саламат Баймуратов томонидан олиб кетилиб, туман ИИБда тан жароҳати етказилгани сабабли вафот этгани ҳақида хабар тарқалди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошланганини маълум қилди.

Қайд этилишича, Тахиатош тумани ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ва марҳум Б.Даулетмуратовнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Терговга қадар текширув ҳаракати шахсан Қорақалпоғистон Республикаси прокурори назоратига олинган.

Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади, дейилади расмий ахборотда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Деновда профилактика инспекторининг ёрдамчилари калтаклаган фуқаро вафот этгани маълум бўлганди.

Мавзуга оид