Трамп Мексика билан чегарани муҳофаза қилишда миллий гвардияни жалб қилишга рухсат берди
АҚШ президенти Дональд Трамп Мексика билан чегарани муҳофаза қилишга миллий гвардияни қўллашга рухсат берувчи меморандумни имзолади. Бу ҳақда Оқ уй хабар бермоқда.
“Мудофаа вазири жанубий чегара хавфсизлигини таъминлашда ва давлатимизга гиёҳванд моддалар, контрабанда, жиноятчилар ва ноқонуний муҳожирлар оқимини тўхтатишга қаратилган бошқа зарур чораларни қабул қилишда миллий хавфсизлик вазирлигини қўллаб-қувватлаши керак. Мудофаа вазири бу миссияни бажаришда миллий гвардия ҳарбийларини қўллашни талаб қилиши даркор”, деб айтилган ҳужжатда.
Аввалроқ Трамп мудофаа ва миллий хавфсизлик вазирликларига чегарани муҳофаза қилишга миллий гвардияни жалб қилишни буюрганди, бу эса Мексикада салбий муносабат келтириб чиқарган.
Миллий гвардия АҚШ қуролли кучларининг бир тури ҳисобланиб, ҳам федерал ҳукуматга, ҳам ҳар бир штат раҳбариятига бўйсунади. Миллий гвардия зарурат бўлганда табиий офатлар оқибатларига қарши курашда, йирик тартибсизликларни бостиришда жалб қилинади. Миллий гвардия хизматчилари шунингдек жанговар ҳаракатлар ҳудудларига жўнатилишлари мумкин.
Таъкидланишича, миллий гвардия чегарани муҳофаза қилишда фақатгина миллий хавфсизлик вазирлигига ёрдам бериш ишларида қўлланади. Миллий гвардия жангчиларида қурол бўлмайди ва улар миграция ёки божхона назорати вазифаларини амалга оширмайдилар.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024