Ўзбекистон | 09:10 / 01.04.2024
9021
1 дақиқада ўқилади

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистон қишлоқларини комплекс ривожлантириш учун маблағ ажратади

2024-2028 йилларда Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг 21 та туманида қишлоқлар инфратузилмаси яхшиланади. Бунинг учун Ислом тараққиёт банкидан 20 йил муддатга 260 миллион долларлик имтиёзли қарз жалб қилинмоқда.

Фото: Kun.uz

Президент “Ислом тараққиёт банки иштирокида “Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш” (2-босқич) лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ислом тараққиёт банкидан 20 йил муддатга 260 миллион долларлик имтиёзли қарз жалб қилинмоқда. Қарз маблағлари ҳисобидан 2024-2028 йилларда Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг 21 та туманида қишлоқлар инфратузилмаси яхшиланади.

Лойиҳа доирасида 20 мактаб (19 таси Самарқандда), 14 боғча, 10 та оилавий шифокор пункти (барчаси Самарқандда) қурилади, 200 км ичимлик суви, 368 километр электр тармоғи тортилади, 53 та трансформатор ўрнатилади. 

Қарийб 330 километр йўл инфратузилмаси яхшиланиб, бунинг учун 717 миллиард сўм сарфланади.

Мавзуга оид