Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ ҳудудларда уй-жой таркиби: хусусий ҳовлилар мутлақ устунликка эга
Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил январ–сентябр ойларидаги уй хўжаликлари танланма кузатувлари натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида яшаётган уй хўжаликларининг 99 фоизи алоҳида уй (хусусий ҳовли)ларда истиқомат қилади. Кўп квартирали уйларда яшовчилар улуши эса 0,9 фоизни ташкил этган.
Миллий статистика қўмитаси тақдим этган маълумотларда қишлоқ ҳудудларида уй-жой турлари кесимидаги ҳолат акс этган. Унга кўра, қишлоқ жойларда уй хўжаликларининг мутлақ кўпчилиги алоҳида уйларда яшашни афзал кўради.
Уй хўжаликларининг уй-жой турлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
- алоҳида уй (хусусий ҳовли) — 99 фоиз;
- кўп квартирали уйлар — 0,9 фоиз;
- бошқа турдаги уй-жойлар — 0,1 фоиз.
Маълумотларда қайд этилишича, “хусусий ҳовли”лар қишлоқ ҳудудларида асосий уй-жой шакли бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, кўп квартирали уйлар ҳамда бошқа турдаги уй-жойларда истиқомат қилувчи уй хўжаликлари улуши сезиларли даражада паст экани кўринади.
Мавзуга оид
10:10
34 йилда 9 ёшга ўсиш: ўзбекистонликлар узоқроқ умр кўрмоқда
10:10 / 24.06.2026
Импорт ҳажми қарийб 27 фоизга ошди
11:36 / 23.06.2026
4-5 қаватли уйлар ҳам реновацияга тушиши мумкин – Адлия вазирлиги вакили билан суҳбат
10:55 / 22.06.2026