Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилоятида инфратузилма лойиҳалари молиялаштирилиши кучайтирилади
“Андижон вилоятида ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорига мувофиқ, вилоят инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш тизими такомиллаштирилади.
Қарорга кўра, Андижон вилоятида ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини кенгайтириш ва тўлиқ модернизация қилиш устувор вазифа этиб белгиланган. Шунингдек, шаҳар ва туманларни, жумладан, Андижон туманидаги Янги Андижон (Бобур) шаҳарчасини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш ишлари жадаллаштирилади.
Инфратузилмавий лойиҳаларни самарали молиялаштириш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси қайта номланиб, Андижон вилоятини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармаси деб аталади. Мазкур жамғарма вилоятдаги муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш, инвесторлар учун зарур инфратузилмани яратиш ва янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
Шу билан бирга, давлат ва тадбиркорлар ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш мақсадида “Андижон Инвест компанияси” акциядорлик жамияти ташкил этилиши белгиланган.
Қарор Андижон вилоятида инвестиция муҳитини яхшилаш, янги ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш ва ҳудудни комплекс ривожлантиришга қаратилган.
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026