Спорт | 11:00 / 21.01.2018
21133
3 дақиқада ўқилади

Ла-лига. «Валенсия» ютқазди, «Реал» 5-ўринга тушиб кетди (турнир жадвали)

Фото: Ла Лига

Испания Ла-лигасининг 20-туридан ўрин олган яна икки учрашув бўлиб ўтди. Унда Европа чемпионлар лигасига бериладиган йўлланма учун курашаётган икки жамоа ўз учрашувларини ўтказди.

Ўтган турда «Сантьяго Бернабэу»да сенсацион ғалабани қўлга киритиб қайтган «Вильярреал» бу сафар ўз уйида лигада қолиш учун кураш олиб бораётган «Леванте»ни қабул қилди. Тригерос ва Денис Черишев томонидан киритилган голларга, Марти сўнгги дақиқаларда бир гол билан жавоб қайтара олди. 

«Атлетико»нинг очко йўқотишидан эса «Валенсия» унумли фойдалана олмади. «Лас-Пальмас» меҳмони бўлган «кўршапалаклар» Санти Минанинг голи эвазига ҳисобга олдинга чиқиб олишганига қарамасдан якунда мағлубият аламини татиб кўришди.

Ушбу натижадан кейин «Валенсия» 40 очко тўплаган ҳолда, 3-ўринда қолди. «Вильярреал» эса ғалаба натижасида очколари сонини 34тага етказиб олди ва «Реал»ни 2 очкога ортда қолдириб, 4-ўринга кўтарилди. Аммо «Реал» ҳисобида иккита захира ўйини борлигини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз.

Испания Ла-лигаси, 20-тур 

Вильярреал – Леванте 2:1 (1:0)
Голлар: Тригерос (26, пенальти), Черишев (50) – Марти  (90+4, пенальти).
Вильярреал – Асенхо, Марио Гаспар, Бонера, Альваро Гонсалес, Коста, Родри Эрнандес, Кастильехо (Мартинес, 75), Тригерос, Форнальс (Герра, 86), Унал, Черишев (Раба, 65).
Леванте –  Оласабаль, Коке, Робер, Постиго, Луна, Дукуре (Кампанья, 76), Лукич (Иви Лопес, 53), Лерма, Джейсон (Марти, 64), Боатенг, Моралес.
Огоҳлантиришлар: Лукич (31), Коста (39), Постиго (64), Альваро Гонсалес (87).

Лас-Пальмас – Валенсия 2:1 (1:1)
Голлар: Виера (20), Кальери (53, пенальти) – Санти Мина (5).
Лас-Пальмас: Чичисола, Химо Наварро, Гальвес, Лемос (Симон, 46), Кастельяно, Домингес, Пеньяльба (Кастельяно, 80), Виера, Толедо, Кальери, Самперио (Халилович, 76).
Валенсия: Нето, Монтойя, Габриэл, Рубен Везу, Тони Лато, Максимович, Коклен, Кондогбиа, Начо Хиль (Гонсалу Гедеш, 57), Санти Мина (Дзадза, 74), Родриго (Вьетто, 68).
Огоҳлантиришлар: Тони Лато (21), Рубен Везу (26), Габриэл (52), Монтойя (62), Дзадза (70), Нето (72), Самперио (73), Халилович (76), Коклен (90).
Четлатишлар: Габриэл (52), Рубен Везу (87).

Бугун бўлиб ўтадиган икки асосий учрашувлар:

21 январь, 20:15
Реал Мадрид – Депортиво
21 январдан 22 январга ўтар кечаси 00:45
Бетис – Барселона

Фото: Ла Лига
Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид