Эрон армияси жанговар шай ҳолатга келтирилди — Reuters
Теҳрон қўшни давлатларни агар Эронга ҳужум борасида Вашингтонга ёрдам кўрсатилса, бу «жиддий оқибатларга олиб келиши»дан огоҳлантирган.

Фото: Getty images
Эрон олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоминаий АҚШ президенти Доналд Трампнинг эҳтимолий ҳужум тўғрисидаги баёноти фонида мамлакат Қуролли кучларини жанговар шай ҳолатга келтирди, деб хабар беради Reuters агентлиги.
Али Хоминаий бундай буйруқни қачон берганига аниқлик киритилмаган.
Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, Эрон Ироқ, Кувайт, БАА, Қатар, Туркия ва Баҳрайнга АҚШнинг Эронга ҳужумини қўллаб-қувватлаш, жумладан, америкалик ҳарбийлар томонидан ушбу мамлакатлар ҳудудидан (ҳаво маконидан ҳам) фойдаланиш «душманлик ҳаракати» сифатида баҳоланиши ҳақида хабар юборган. Эрон томонининг таъкидлашича, бу улар учун «жиддий оқибатларни» юзага келтиради.
Март ойида АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоминаийга мактуб йўллаб, икки ой ичида янги ядровий битим тузиш шартини қўйгани маълум бўлганди. «Агар Эрон музокара қилмаса, бу жуда ёмон бўлади. Эрон ядро қуролига эга бўлмаслиги керак. Бошқа вариантлар ҳам бор», деган Америка раҳбари. Кейинроқ Эрон президенти Масъуд Пизишкиён бунга жавоб қайтариб, АҚШ билан ядровий дастур бўйича тўғридан тўғри музокараларни рад этди, аммо билвосита алоқалар ўрнатиш имконияти борлигини маълум қилди.
30 март куни Трамп NBC News’га берган интервюсида Вашингтон ва Теҳрон Эроннинг ядровий дастури бўйича келишувга эриша олмаганини айтди.
Эроннинг ядровий дастурини чеклашни назарда тутган битим 2015 йилда бир қатор давлатлар – АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Россия ва Хитой томонидан имзоланиб, БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси билан тасдиқланган эди. 2018 йилда Трамп Эроннинг ядровий дастури бўйича олинган разведка маълумотларига асосланиб, АҚШни битимдан бир томонлама равишда чиқарган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Пайариқ ҳокимининг таъқиби ортидан қамалган тадбиркорни Олий суд озод қилди
Ўзбекистон | 23:37 / 01.05.2025
-
АҚШ кейинги 100 кун ичида Россия ва Украина ўртасида музокаралар ўтказишга уриниб кўради
Жаҳон | 23:22 / 01.05.2025
-
Саида Мирзиёева Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» нуфузли мукофотининг халқаро ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилди
Ўзбекистон | 22:33 / 01.05.2025
-
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 80 дан ортиқ ўлик тюленлар топилди
Жаҳон | 22:20 / 01.05.2025
Мавзуга оид

21:18 / 01.05.2025
Трампнинг юқори тарифлари. Бу Хитойдаги ишлаб чиқаришга сезиларли зарба бера бошлади

20:56 / 01.05.2025
АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолц ишдан бўшатилди – Fox News

20:08 / 01.05.2025
«Мутлақ хаос». Камала Ҳаррис сайловдаги мағлубиятидан кейинги илк нутқида Трампни танқид қилди

13:57 / 01.05.2025