Жаҳон | 09:05 / 07.07.2025
2510
2 дақиқада ўқилади

ОПEК+ мамлакатлари нефт қазиб олиш ҳажмини яна оширади

Август ойидан бошлаб ОПEК+ мамлакатлари нефт қазиб олишни кунига 548 минг баррелга оширади. Таҳлилчилар ҳажмнинг камроқ ўсишини прогноз қилганди.

Фото: РИА Новости/Максим Блинов

Саудия Арабистони, Россия ва ОПEК+ нефт экспорт қилувчи давлатлар алянсининг яна олти асосий аъзоси август ойида нефт қазиб олишни қўшимча равишда кунига 548 минг баррелга оширишини эълон қилди. Таҳлилчилар алянс май, июн ва июл ойлари учун келишилган даражада кунига 411 000 баррелга янги қазиб олишни оширишга келишиб олишини кутган эди.

Учрашув Исроил ва Эрон ўртасидаги 12 кунлик урушдан сўнг бўлиб ўтди, у нефт нархини қисқа муддатда бир баррел учун 80 доллардан ошиб кетишига сабаб бўлди. Икки давлат ўртасидаги можаро давомида дунё бўйлаб нефт етказиб беришнинг 20 фоизи ўтадиган Ҳўрмуз бўғози тўсилиб қолиши мумкин эди.

Нефт экспорт қилувчи давлатлар ташкилотининг (ОПEК) 12 аъзоси ва уларнинг иттифоқчиларидан иборат ОПEК+ иттифоқи нархларни қўллаб-қувватлаш учун 2022 йилда қазиб олишни қисқартиришни бошлади, бироқ Саудия Арабистони бошчилигидаги алянснинг саккиз аъзоси май ойида қазиб олиш ҳажмининг сезиларли даражада ошишини эълон қилиб, бозорларни ҳайратда қолдирди, бу эса нефт нархининг пасайишига олиб келди. Ўшандан бери нефт нархи бир баррел учун 65-70 доллар атрофида бўлиб қолди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид