Жамият | 07:51 / 02.04.2026
5303
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида адвокат 10 минг доллар билан ушланди

Тошкент вилоятида адвокат фуқарога нисбатан тайинланган 2 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазосини танишлари орқали енгилроқ жазога алмаштириб беришни ваъда қилиб, 10 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.

Фото: ДХХ

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда адвокатлик бюроси адвокати ашёвий далиллар билан ушланган.

Маълум қилинишича, у суд идоралари томонидан маҳаллий фуқарога нисбатан тайинланган 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўзининг суд тизимидаги танишлари орқали озодликни чеклаш жазосига ўзгартириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига эса 10 минг АҚШ доллари олган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ДХХ фуқароларни кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келганда, идоранинг 1520 қисқа рақами орқали мурожаат қилишга чақирди. Қайд этилишича, мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид