Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Airbus йил охирида учар таксиларни синовдан ўтказади
Европанинг Airbus авиасозлик корпорацияси жорий йил охирида муқобил парвоз қилувчи такси прототипларининг синовини ўтказиши мумкин. Компаниянинг ушбу режаси ҳақида Business Insider нашри Airbus раҳбари Том Эндерсга асосланган ҳолда ёзмоқда.
Янги турдаги ҳаво транспорт воситаларини ишлаб чиқариш билан корпорациянинг ўтган йили асос солинган Urban Air Mobility шўъба корхонаси шуғулланмоқда. Vahana деб номланган парвоз қилувчи такси лойиҳаси ўтган йилнинг октябрь ойида тақдим этилган эди. Бир йўловчи ёки ҳар қандай юкни таший оладиган дрондан иборат учар машина ҳаводаги бошқа объектларни мустақил равишда аниқлай олади ва улар билан тўқнашувлардан қочади. Шу билан бирга, муқобил парвоз учун энг қулай йўналишни ўзи танлайди.
Компания келгусида кўпроқ кишиларни таший оладиган парвоз қилувчи таксиларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Уларга, шунингдек, тик учиш ва қўнишга ёрдам берувчи горизонтал парраклар ҳам ўрнатилади.
Умуман, Toyota компанияси ва Google компанияси асосчиларидан бири Ларри Пейж ҳам учар таксилар устида бош қотирмоқда. Айни кунда, энг машҳур учар муқобил транспорт воситалари сифатида Словакиянинг AeroMobil, Германиянинг Carplane, Американинг Terrafugia лойиҳалари ҳисобланади.

Мавзуга оид
12:53 / 17.05.2026
Россия бўйлаб оммавий дронлар ҳужуми: Москвада 3 киши ҳалок бўлди
20:58 / 14.05.2026
Қозоғистон Туркия дронларини ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш майдонига айланади
08:28 / 13.05.2026
Оренбургдаги газ саноати объектлари дрон ҳужумига учради
08:39 / 04.05.2026