Ўзбекистон | 17:20 / 29.01.2022
1987
1 дақиқада ўқилади

«Ичон-Қалъа» давлат музей-қўриқхонаси ҳудудида айрим чекловлар жорий қилинади

Хоразм вилояти, Хива шаҳрида жойлашган музей-қўриқхонасига 1 февралдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари ва корхона-ташкилотларга тегишли транспорт воситалари кириши тақиқланади.

Фото: KUN.UZ

Халқ депутатлари Хива шаҳар кенгаши томонидан «Ичон-Қалъа» давлат музей-қўриқхонаси ҳудудида айрим чекловлар жорий этилиши ҳақида қарор қабул қилинди.

Жумладан, 1 февралдан бошлаб, «Ичон-Қалъа» ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари ва корхона-ташкилотларга тегишли транспорт воситалари музей-қўриқхона ҳудудига киритилмайди.

Бу чора-тадбир тарихий ҳудуд йўллари бузилишининг ва маданий мерос объектлари емирилишининг олдини олиш ҳамда аҳоли билан туристларнинг эркин ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида жорий қилинмоқда.

«Ичон-Қалъа» давлат музей-қўриқхонаси ҳудудида яшовчи аҳоли ва ташкилотларга тегишли автомобиллар учун «Ота дарвоза», «Боғча дарвоза», «Тош дарвоза» ҳамда «Полвон дарвоза» ҳудудига яқин жойда автомобиллар тўхташ жойлари ташкил қилинади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид