Ўзбекистон | 14:01 / 03.10.2020
14589
1 дақиқада ўқилади

Air Arabia Тошкентга тўғридан тўғри рейсни йўлга қўяди

Жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб арабларнинг Air Arabia лоукостери Тошкентга тўғридан тўғри рейсни йўлга қўяди.

Фото: LiveJournal

Компания сайтида хабар қилинишича, «Шаржа-Тошкент» йўналиши бўйича биринчи рейс 4 ноябрь куни амалга оширилади. 

Кейинчалик рейслар чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Чипта нархи - 200 АҚШ долларидан 246 АҚШ долларигача. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзавиация» БАА авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома берганди.

Авиакомпания Ўзбекистонга парвозларни Airbus-320-214 ҳаво кемаларида амалга оширишини маълум қилди.
 
Air Arabia Шаржа ва Искандария аэропортларидан, шунингдек Марокашдаги тўртта аэропортдан Яқин Шарқ, Жануби-Шарқий Осиё, Европа ва МДҲга йўловчилар ташиш билан шуғулланувчи, бош қароргоҳи Шаржада жойлашган авиакомпаниядир.
 
Air Arabia’нинг кўплаб лоукостерлардан фарқи шундаки, у Шаржа шаҳридаги базавий аэропортда тўхтаб ўтиш билан йўналишлар ўртасида парвозларни таклиф қилади. Шунингдек, авиакомпания бепул багаж ташиш хизматини ҳам тақдим этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид