Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 1 январдан BRICS ҳамкори бўлади — Кремл
9 та мамлакат BRICS ҳамкор давлати мақомини олади, улар орасида Беларус, Қозоғистон ва Ўзбекистон борлиги таъкидланмоқда.
Фото: AP
Беларус, Боливия, Индонезия, Қозоғистон, Куба, Малайзия, Таиланд, Уганда ва Ўзбекистон BRICS ҳамкори бўлишга тайёрлигини тасдиқлади, улар 1 январдан шундай мақомга эга бўлади, деди Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков журналистларга. Унинг сўзларидан ТАСС иқтибос келтирди.
«[Қозондаги] саммитнинг муҳим натижаларидан бири BRICS бўйича ҳамкор давлатлар тоифасини ташкил этиш ва 13 та давлатдан иборат рўйхатни тасдиқлаш бўлди. Бу давлатларга тегишли таклифнома юборилди. Бугунги кунга келиб Беларус, Боливия, Индонезия, Қозоғистон, Куба, Малайзия, Таиланд, Уганда ва Ўзбекистондан BRICS ҳамкори бўлишга тайёр эканини тасдиқлади», деди у.
Ушаков тушунтирганидек, «2025 йил 1 январдан бошлаб улар расман BRICS ҳамкор давлатлари мақомини олади». «Аммо биз тез орада таклифнома юборилган яна тўртта давлатдан жавоб келишини кутамиз», деб қўшимча қилди у.
Бу давлатлар вакиллари BRICS саммитлари ва ташқи ишлар вазирлари йиғилишлари доирасидаги алоҳида йиғилишларга таклиф қилинади. «Биз ҳамкорларни хавфсизлик масалалари бўйича масъул юқори вакиллар йиғилишлари, парламент форуми ва бошқа тадбирларга жалб этишни тўғри деб ҳисоблаймиз», деди Кремл вакили.
BRICS (Brazil, Russia, India, China, South Africa давлатлари номининг бош ҳарфларидан тузилган қисқартма) 2006 йилда Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой томонидан ташкил этилган бўлиб, кейинчалик унга Жанубий Африка қўшилган. 2024 йил 2 январ куни унга Миср, Эрон, БАА ва Эфиопия қабул қилинди.
Мавзуга оид
16:59 / 10.01.2026
Ишингер: Россия европаликлар билан эмас, АҚШ билан музокарага қизиқяпти
14:26 / 10.01.2026
АҚШ Россиянинг “яширин флоти”га тегишли бешинчи танкерни қўлга олди
13:13 / 10.01.2026
Германия, Франция ва Британия Россиянинг “Орешник” ракета зарбасини қоралади
12:12 / 10.01.2026