Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нодавлат боғча ва мактабларга лицензия бериш талаблари енгиллаштирилади
Президент фармонига кўра, 2023 йил 1 октябрдан бошлаб нодавлат боғча ва мактабларга лицензия бериш талаблари енгиллаштирилади.
Фото: Kun.uz
Нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилишда ўқитувчиларнинг тоифалари ҳамда битта синфда таълим олувчиларнинг максимал сонига қўйилган талаблар енгиллаштирилади.
Нодавлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларига спорт зални уларга ижара ва текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ҳамда белгиланган талабларга жавоб берадиган биноларда ҳам ташкил этишга рухсат этилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини текшириш ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.
Мавзуга оид
11:13 / 17.11.2025
ЯТТларнинг фирма номига эга бўла бўлишига рухсат берилади
17:25 / 27.10.2025
Қурилиш қоидаларини бузгани учун «Dream House Design» МЧЖнинг лицензияси бекор қилинди
09:03 / 16.10.2025
Айрим хусусий клиникалар лицензиясиз хизматлар кўрсатаётгани аниқланди
16:51 / 30.09.2025