Ўзбекистон | 10:21 / 21.06.2021
2751
2 дақиқада ўқилади

Андижонда «Спарк» ҳайдовчиси тўхташ ишорасига бўйсунмай ЙПХ ходими устига машина ҳайдади

Ижтимоий тармоқларда «Спарк» ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг устига автомобилни бошқарган видео тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 19 июнь куни соат 19:30 ларда Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Бобур шоҳкўчасида «Спарк» русумли автомобил ҳайдовчиси ЙПХ ходими Б.Комилжоновнинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатда давом этган. 

ЙПХ ходими алоқа воситаси ёрдамида ўзидан кейинги ходимга автомобил маълумотларини етказган. ЙПХ ходими И.Бобабеков «Спарк» автомобил ҳайдовчисига тўхташ ишорасини кўрсатишига қарамасдан, ҳайдовчи ходимнинг устига автомобилни бошқарган. Автомобил капотига осилиб қолган И.Бобабеков тахминан 50—60 метр масофадан сўнг тушиб қолган.

Ҳайдовчи ҳаракатини давом эттириб, ҳодиса жойидан кетиб қолган. ЙПХ ходими ҳолат юзасидан билдирги орқали вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғига маълум қилган. Мазкур ҳолат натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид