Жамият | 00:34 / 04.04.2023
116751
1 дақиқада ўқилади

Сергелида аёл 3 нафар фарзанди билан ўзини 9-қаватдан ташлаб ҳалок бўлди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Сергели-8 мавзесида аёл 3 нафар вояга етмаган боласи билан бирга ўзини 9-қаватдан ташлаган. Натижада аёл ва унинг беш, тўрт ва бир ёшли фарзандлари воқеа жойида вафот этган. 

Воқеа 2023 йил 3 апрель куни соат тахминан 19 да Сергели туманининг 8-мавзесида содир бўлган. 

Бош прокуратуранинг Kun.uz'га маълум қилишича, 27 ёшли А.Д. фарзандлари, 2018 йилда туғилган  С.Й. 2019 йилда туғилган С.А. ва 2022 йилда туғилган С.Р.ни қасддан ўлдириш мақсадида, уларни ётоқхона деразаси олдига олиб борган. Аввал 5 ёшли фарзанди С.Й. ҳамда 4 ёшли С.А.ни 9-қаватдан бирин-кетин деразадан ташлаб юбориб, сўнг кичик фарзанди С.Р.ни олиб, ўзи билан бирга сакраб, ўз жонига қасд қилган.

Аёл ва фарзандлари олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Мавзуга оид