Ўзбекистон | 09:42 / 04.07.2021
30734
2 дақиқада ўқилади

Эмланган талабаларга тўлов-контрактда чегирма берилади

Коронавирусга қарши эмлаш гуруҳларига талабалар ҳам киритилди. Эмланган талабаларга тўлов-контрактда чегирма берилади.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистондаги мавжуд эпидемиологик ҳолатни инобатга олган ҳолда масъул ташкилотларнинг таклифларига биноан, бугунги кунга қадар Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан умумий эмлаш ишларига жалб этилган аҳоли гуруҳлари қатори кенгайтирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра:

  • 18 ёшдан катта бўлган Самарқанд ва Тошкент вилояти аҳолисини, шунингдек, имкониятдан келиб чиқиб, бошқа ҳудудлардаги 18 ёшдан катта аҳоли қатламини ўзлари бириктирилган бирламчи тиббий-санитария муассасаларида ихтиёрий равишда эмлаш белгиланди;
  • Мамлакатда фаолият кўрсатаётган барча давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 18 ёшдан катта бўлган, бугунги кунда бакалавриатура, магистратура, клиник ординатура босқичларида таҳсил олаётган талабаларни давлат бюджети маблағлари ҳисобидан коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда оммавий эмлаш белгиланди.

Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда эмланган тўлов-контракт асосида ўқийдиган талабаларга ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, 2021/2022 ўқув йили учун базавий тўлов контарктига 10 фоиз миқдорида бир марталик чегирма бонуси берилади.

Мавзуга оид