Ўзбекистон | 15:00 / 18.03.2026
1912
3 дақиқада ўқилади
Реклама

HUMO байрамлар шарафига POS-терминаллар нархини туширади ва бўлиб тўлаш акциясини жорий этади

Акция бутун мамлакат бўйлаб нақдсиз тўловлар инфратузилмасини кенгайтириш ва савдо нуқталарини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Фото: HUMO

HUMO миллий тўлов тизими байрамлар шарафига тадбиркорлар учун махсус акция бошлангани ҳақида эълон қилади: энди HUMO POS-терминалини чегирмали нархда харид қилиш, шунингдек, бўлиб тўлаш имкониятидан фойдаланиш мумкин.

Акция доирасида POS-терминал нархи 2 590 000 сўмдан 1 500 000 сўмгача туширилди, бу 1 090 000 сўм тежаш имконини беради. Терминал ҳақини биттада ёки қулай бўлиши учун ойига 500 000 сўмдан учта тўловга бўлиб тўлаш мумкин. Тўловнинг бундай шакли савдо нуқталарига терминални бирданига катта юкламасиз уланиш имконини беради.

Акция тўрт ҳафта, 2026 йил 17 апрелгача давом этади. Терминаллар сони чекланган.

Терминал харид қилишга тайёрмисиз?

HUMO уланишнинг бир неча вариантларини таклиф этади:

 1. HUMO ишонч рақамларига қўнғироқ қилиш (+998-78-888-85-85) ва буюртма қолдириш. Контакт маркази мутахассислари мижозга консултация беради, зарурий маълумотларга аниқлик киритиб, буюртмани сотувлар бўйича менежерга берадилар. Менежер мижоз билан боғланиб, акция шартларини тушунтиради, тўлов шакли (биттада ёки бўлиб тўлаш)ни танлашга ёрдам беради ва терминални улашга буюртмани расмийлаштиради.

 2. Сайт орқали ариза қолдириш. Мижоз қисқа шаклни тўлдиради, кейин у билан менежер расмийлаштиришни давом эттириш учун боғланади.

Терминаллар нархини пасайтириш акциясини жорий этиш HUMOнинг нақдсиз тўловларни қабул қилиш учун тўлов инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги тизимли фаолиятининг давоми бўлди. Жиҳоз нархининг пасайиши ва бўлиб тўлаш имконияти тадбиркорларга нақдсиз тўловни тезроқ жорий этиш, демакки, мижозлар учун тўловлар қабул қилиш усулларини кенгайтириш ва кўрсатилаётган хизматлар қулайлигини ошириш имконини беради. Бу чора-тадбирларнинг бари биргаликда Ўзбекистонда тўловлар қабул қилиш тармоғини кенгайтиришга ва замонавий тўлов муҳитини ривожлантиришга қаратилгандир.

HUMO тўғрисида

HUMO («Миллий банклараро процессинг маркази») – бу Ўзбекистоннинг мамлакат ичида нақдсиз тўловлар ўтказилиш ва халқаро тўлов тизимлари билан интеграцияни таъминловчи миллий тўлов тизимидир. 

Sayt Instagram | Facebook | Telegram | Linkedin

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид