Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Halyk Bank ва Tenge Bank Қозоғистонда HUMO орқали тўловларни йўлга қўйди
Halyk Bank ва унинг шуъба корхонаси – Tenge Bank Ўзбекистоннинг HUMO миллий тўлов тизими билан биргаликда HUMO тизими қатнашчилари бўлган банклар карталарининг соҳибларига Қозоғистон ҳудудида Halyk Bank POS-терминаллари орқали харидлар ва хизматлар учун ҳақ тўлаш имконини берувчи сервисни йўлга қўйди.
Фото: HUMO
Энди Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистоннинг энг йирик POS-тармоғида одатий банк картаси билан, валюта айирбошлаш ёки нақд маблағ ечиш заруратисиз тўлов қилишлари мумкин. Барча операциялар ўзбек сўмида, автоматик конвертация асосида амалга оширилади, транзакциялар эса реал вақт режимида қайта ишланади.
Halyk Bank бошқаруви раисининг ўринбосари Наримон Мукушев қайд этишича, сервиснинг ишга туширилиши трансчегаравий тўлов ечимлари ривожидаги муҳим қадам саналади: “Биз мамлакатларимиз ўртасидаги нақдсиз ҳисоб-китобларни соддароқ ва ҳаммабопроқ қилувчи сервисни ишга туширмоқдамиз. Қозоғистон ва Ўзбекистон икки томонлама амалий, сайёҳлик ва хусусий сафарларнинг барқарор ўсишини намойиш этмоқда ва бу лойиҳа одамлар ҳамда иқтисодиётнинг реал эҳтиёжларини ўз вақтида қондиради. Halyk Bank POS-тармоғида HUMO тизими орқали тўловларни қабул қилиш – бу трансчегаравий тўлов сервислари ривожидаги муҳим қадамдир. У Ўзбекистон фуқаролари учун Қозоғистондаги ҳисоб-китобларининг максимал содда, қулай ва хавфсиз бўлишини таъминлайди, бизнесга эса янги мижозлар оқими учун йўл очади. Halyk Bank учун бу Марказий Осиёда трансчегаравий сервисларни ривожлантириш бўйича тизимли ишларнинг бир қисми саналади.

Сервис Қозоғистонга иш, бизнес, таълим, даволаниш, сайёҳлик ёки шопинг мақсадларида ташриф буюрадиган ўзбекистонлик меҳмонлар учун ҳисоб-китобларни сезиларли соддалаштиради. Қозоғистон бизнеси учун эса, бу хизмат тўловларни Halyk Bank эквайринг инфратузилмасига тўлиқ интеграциялашган содда ва барқарор тўловлар қабул қилинишини таъминлайди.
Тўлов жараёни максимал даражада содда: мижоз харид ҳақини HUMO тўлов тизимига уланган жисмоний ёки рақамли банк картаси билан, жумладан NFC орқали тўлайди. POS-терминал автоматик равишда тўлов тизимини аниқлайди, конвертацияни амалга оширади ва мижоз ёки сотувчи томонидан қўшимча ҳаракатларсиз, тўловни тасдиқлайди.
“Tenge Bank, Halyk Bank экотизимининг бир қисми сифатида, молиявий сервисларни изчил ривожлантириб, уларни чегаранинг иккала томонида инсонлар учун қулай ва ҳамёнбоп қилмоқда. Halyk Bank терминал тармоғида HUMO тизими орқали тўловлар қабулининг йўлга қўйилиши HUMO карталари соҳиблари учун қўшимча карталарни расмийлаштириш заруратисиз, одатий тўлов воситасидан фойдаланган ҳолда Қозоғистонда тезкор ва шаффоф тўловларни амалга ошириш имконини беради”,- “Tenge Bank” АТБ Бошқаруви раиси Фалеев Бейбит Хамитович.
Сервиснинг ишга туширилиши Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги сафарлар оқимининг ўсиб боришига муносиб жавоб бўлди. Олдинлари Ўзбекистон фуқаролари асосан нақд пулдан ёки қўшимча комиссияга эга айирбошлаш шохобчалари хизматидан фойдаланардилар. Янги сервис ушбу чекловларни бартараф этиб, нақдсиз тўловларнинг тезкор ва қулайлигини таъминлайди.
“Halyk Bank POS-тармоғида HUMO тизими орқали тўловлар қабул қилинишининг кенгайиши – тўлов тизимимиз халқаро лойиҳаларининг ривожидаги муҳим қадам. Энди HUMO карталари соҳиблари Қозоғистондаги харидлар ва хизматлар учун одатий тўлов воситасидан фойдаланган ҳолда, қўшимча карталар ва мураккаб таомилларсиз тўлов қила оладилар”,- қайд этди ўз навбатида, HUMO бошқаруви раисининг бизнесни ривожлантириш бўйича ўринбосари Сергей Полянский.
Halyk Bank учун бу лойиҳа тўлов инфратузилмасини ривожлантириш ва қўшни мамлакатлар фуқароларидан трансчегаравий тўловларни қабул қилишни кенгайтириш стратегиясининг бир қисми саналади. Банк сервиснинг технологик ишончлилигини, унинг масштабланувини ва тўлов хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини таъминлайди. Halyk’нинг Ўзбекистондаги шуъба банки – Tenge Bank икки мамлакат молиявий ечимларининг муаммоларсиз технологик интеграциясини таъминлади.
Кутилишича, HUMO тизими орқали тўловлар қабул қилинишининг ишга тушиши чакана савдо, FMCG ва хизмат кўрсатиш соҳасида айланмалар ўсишига ижобий таъсир кўрсатади, шунингдек Halyk Bank POS-инфратузилмасининг савдо-сервис корхоналари учун жозибадорлигини оширади.
HUMO ҳақида
HUMO — Ўзбекистон миллий тўлов тизими бўлиб, мамлакат ичида нақдсиз ҳисоб-китобларни ва халқаро тўлов тизимлари билан интеграцияни таъминлайди. HUMO тўлов инфратузилмасини, бизнес ва аҳоли учун сервислар ва технологик ечимларни ривожлантириб, мамлакат замонавий тўлов экотизимини шакллантиради.
Halyk Bank ҳақида
Halyk Bank — Қозоғистоннинг энг йирик универсал банки бўлиб, хусусий мижозлар, кичик ва ўрта бизнес ва корпоратив секторга кенг кўламдаги молиявий хизматларни тақдим этади. Банк активлар ҳажми ва мижозлар базасига кўра мамлакатда етакчи мақомга эга, рақамли сервислар ва замонавий технологик ечимларни ривожлантиради, шунингдек кўплаб халқаро бозорларда, жумладан Ўзбекистонда ҳам фаолият юритади.
Tenge Bank ҳақида
Tenge Bank — Ўзбекистонда фаолият юритувчи ва замонавий рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда хусусий ҳамда корпоратив мижозларга тўлиқ кўламдаги банк хизматларини кўрсатувчи универсал банк. Банк 2019 йилда Halyk Bank’нинг 100% ли шуъба тузилмаси сифатида очилган бўлиб, фаолияти халқаро миқёсда молиявий сервисларни ривожлантиришга, бизнесни ва чакана мижозларни қўллаб-қувватлашга, шунингдек замонавий рақамли ечимлар, жумладан Tenge24 мобил банкингини жорий этишга қаратилгандир.
Сайт | Instagram | Facebook | Telegram | Linkedin
Мавзуга оид
19:00 / 04.03.2026
HUMO ва Туркиянинг BKM TROY тўлов тизими ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
15:00 / 05.02.2026
HUMO миллий тўлов тизими ва ATEC етакчи банкоматлар ишлаб чиқарувчиси ўртасида меморандум имзоланди
17:00 / 03.02.2026
HUMO бизнес учун тўлов сервислари бозорида кенгайишда давом этмоқда
09:00 / 25.12.2025