Чет элга сафар кўпинча чипта сотиб олишдан эмас, хавотирли ўй-фикрлардан бошланади: валютани қаерда алмаштираман, карта ўтармикан, қанча нақд пул олиш керак? Бу масала айниқса Осиё йўналишларида, жумладан, виза режими бекор қилингандан кейин Ўзбекистондан амалий, сайёҳлик ва таълим сафарлари оқими ортган Хитойда долзарбдир. Мана шу шароитда HUMO чет элда қулай ва хавфсиз тўлов усулларини ривожлантиришга устуворлик берди.

2025 йилда HUMO Alipay+ халқаро тўлов платформасига уланди. Бу Ўзбекистон банкларига савдо нуқталари ва рақамли тўловларнинг кенг глобал тармоғига уланишда HUMO инфратузилмасидан фойдаланиш имконини берди. Бу имкониятдан биринчилардан бўлиб AloqaBank фойдаланди – у 2026 йил март ойида ўз мобил иловасига Alipay+ орқали тўлаш функциясини киритди. Натижада HUMO картаси қулай тўлов воситасига айланди, унинг соҳиблари эса, Хитойда ва дунёнинг 50 дан зиёд мамлакатларида QR-код орқали тўлов қила оладиган бўлди.

Бу қандай ишлайди?

Бугунга келиб Ўзбекистондаги фойдаланувчилар аксарият хизматлар ва харидлар ҳақини смартфон орқали тўлашга ўрганиб қолган. Zoomrad’дан янги сервис ушбу одатий тўлов шаклини чет элга сафарда ҳам сақлаб қолиш ва ортиқча ташвишлар ҳамда молиявий чекловларсиз тўлов қилиш имконини беради.

Тўлов учун смартфон ва одатий Zoomrad иловасининг ўзи кифоя. Чет элдаги – биринчи навбатда QR-тўловлар стандартга айланган Хитойдаги савдо нуқталарида – харидорнинг банк мобил иловасини очиши ва сотувчининг QR-кодини сканерлаши етарли бўлади.

Zoomrad иловасида керакли функцияни топиш осон:

1. Zoomrad иловасини очинг

2. Бош саҳифада “Alipay+ орқали тўлов” функционал баннерига босинг

3. Савдо нуқталарида QR-кодни сканерлаб ёки ўз QR-кодингизни кўрсатиш орқали тўлов қилинг.

Ҳаммаси жуда осон ва тез амалга ошади.

Маблағ иловага бириктирилган HUMO картасидан ечилади ва маҳаллий валютага белгиланган шартлар асосида автоматик конвертацияланади. Фойдаланувчи амалиётни реал вақт режимида кузатиб туради ва сафар давомида ўз харажатларини назорат қила олади.

Хавфсизлик ва халқаро инфратузилма

Alipay+ — бутун дунё бўйлаб миллионлаб савдо нуқталарини бирлаштирувчи халқаро тўлов платформаси. У билан интеграция Ўзбекистон банкларининг мижозлари учун рақамли ҳисоб-китоблар имкониятини кенгайтиради. Сайёҳлардаги энг катта хавотирлардан бири – пул ўғирланиши ёки ҳамённи йўқотиш. Нотаниш мамлакатда пулни қаердан ечиш ва қаерда айирбошлаш мумкинлигини билмай, яшаш учун маблағсиз қолиш – қанчалик нохуш ҳолат. Смартфондан фойдаланиш нақд пул билан боғлиқ хавотирни камайтиради, зеро пул ҳисобварақда сақланади ва банк томонидан ишончли ҳимояланади.