Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
HUMO миллий тўлов тизими ва ATEC етакчи банкоматлар ишлаб чиқарувчиси ўртасида меморандум имзоланди
HUMO миллий тўлов тизими ҳамда банкоматлар ва ўзига ўзи хизмат кўрсатиш қурилмаларини ишлаб чиқаришда етакчи бўлган Жанубий Кореянинг ATEC компанияси Стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандумни имзолади.
ATEC компанияси банкларда ўзига ўзи хизмат кўрсатиш ва молиявий амалиётлар автоматизацияси учун юксак технологик қурилмалар ишлаб чиқариш соҳасида 30 йилдан зиёд тажрибага эга. Унинг маҳсулотлари дунёнинг 15 та мамлакатида, жумладан АҚШ, ЕИ давлатлари, Россия ва Хитойда қўлланади.
Alfabank, Revolut, Halyk Bank ва бошқа кўплаб илғор технологик банклар АТМ тармоқларини қуришда ATEC ечимларидан фойдаланадилар.
Келишув доирасида HUMO ATECнинг Ўзбекистондаги эксклюзив етказиб берувчиси ва расмий сервис марказига айланади.
Ўзбекистонга етказиб берилаётган ресайклинг функциясига эга ATEC банкоматлари хавфсизлик ва ишончлилик бўйича жаҳон стандартларига мувофиқ келади, шунингдек улар HUMO тўлов тизимида сертификациядан ўтган. Илғор функционал, жумладан биометрик идентификация имкониятлари банкларга ўз қурилмалари тармоғининг самарадорлигини ошириш ва мижозларга тақдим этиладиган хизматлар рўйхатини кенгайтириш имконини беради.
Бу ҳамкорлик Ўзбекистон тўлов инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва технологик ривожлантириш сари муҳим қадамни ифодалайди ва аҳолига жаҳон даражасидаги хизматлардан фойдаланиш имкониятини тақдим этади, нақдсиз тўловлар улушининг ўсишига ва Ўзбекистон молия тармоғининг рақамлашувига хизмат қилади.
Мавзуга оид
15:00 / 21.05.2026
HUMO Digital Uzbekistan 2026 PLAS-Форумининг миллий ҳамкори сифатида иштирок этиб, янги технологиялар ва ҳамкорликни намойиш этди
15:00 / 02.05.2026
HUMO расмий ҳамкор сифатида мамлакат AI-кун тартибини кучайтирди: KEY TECH: AI Summit 2026 якунлари
17:00 / 29.04.2026
HUMO Ant International томонидан Куала-Лумпурда ташкил этилган MO·MENTS 2026 глобал форумида иштирок этди
19:00 / 13.04.2026