Ўзбекистон | 00:42 / 18.10.2018
3143
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Россия экспорт маркази ваколатхонаси очилади

Ўзбекистонда Россия экспорт маркази (РЭМ)нинг расмий ваколатхонаси очилади. Марказ бош директори Андрей Слепнев ЎзАга шу ҳақида маълум қилди

"Ўзбекистонда очилиши режалаштирилаётган РЭМ расмий ваколатхонаси ўзаро муносабатларни ривожлантириш йўлидаги қонуний қадам бўлиб, икки мамлакат бизнесига амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш имконини беради. Россиянинг кўпгина компаниялари шу қадар истиқболли ва жадал ривожланаётган бозорга чиқишни кўзламоқдаки, Россия экспорт маркази ҳам уларга бу борада максимал даражада кўмак кўрсатишга бел боғлаган. Жойида компания маҳсулот линейкаси, ЭКСАР ва Росэксимбанк маҳсулотлари ёрдамида битимларни молиялаштириш бўйича тўлиқ маслаҳатлар беришга қодир РЭМ вакили кўмагида Россия ва Ўзбекистон компаниялари учун самарали мулоқот майдони ташкил этилиши режалаштирилмоқда", - дейди у. 

Шунингдек мутахассис РЭМ жамоасининг вазифасига алоҳида тўхталиб ўтди:
"Россия экспорт маркази жамоасининг вазифаси мамлакатимиз компаниялари учун яратилаётган шароитларни такомиллаштириш, уларнинг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлашни таъминлаш, ташқи бозорга олиб чиқувчи янги каналлар ва биринчи навбатда Ўзбекистон сингари муҳим ва истиқболли бозорларда хорижий савдо ҳамкорларимиз билан ўзаро алоқаларнинг янги механизмини яратишга кўмаклашишдан иборат. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ривожининг ижобий динамикаси, Россия компанияларининг Ўзбекистон бозорига чиқишга қизиқиши ортиши, Россия бизнесида мавжуд рақобатли ва юқори технологик ечимлардан келиб чиқиб, компанияларимиз Ўзбекистонда лойиҳаларини амалга оширишда ишончли ва тажрибали ҳамкорлар сифатида чиқишга, РЭМ эса ўз навбатида, уларни бу борада барча йўналишда қўллаб-қувватлашга тайёр".

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид