Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорларга мобил тўлов иловаларининг ҳаммасига ўтадиган универсал QR-код берилади
1 ноябрдан бошлаб тадбиркорлар учун барча мобил тўлов иловалари орқали ҳисоб-китоб қилиш имконини берадиган универсал QR-код берилади. 1 январдан йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган барча тадбиркорлар бир хил, яъни айланмадан 1 фоиз солиқ тўлашга ўтади. Натижада йилига 1 триллион сўм маблағ ЯТТларнинг ўзида қолади. “Тасаввур қилаяпсизларми, 1 триллион сўм”, – деди президент.
Фото: Shutterstock
Ўзбекистон президенти тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида бизнесни “соядан” чиқаришни рағбатлантиришга оид ўтган ҳафтадаги фармони ҳақида сўз юритди.
Фармонга кўра, ишини кичик лойиҳадан бошлаб, бизнесда тажриба ва малака тўплаган якка тартибдаги тадбиркорларга кўмак бериб, уларни 50-100 нафар одам ишлайдиган бақувват корхоналар соҳибига айлантириш мақсадида ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун 2030 йилгача махсус ҳуқуқий режим жорий этилди.
Энди бундай тадбиркорлар учун рўйхатдан ўтишдан тортиб ҳисобот топширишгача бўлган барча хизматларни жамлаган рақамли платформалар яратилади. Бунда тадбиркорлар керакли ҳужжатларни масофавий биометрия ва “СМС хабарнома” орқали электрон калитсиз имзолаши мумкин. Ишчиларга электрон ҳамён орқали “кунбай”, “соатбай” маош тўлаш имконияти яратилади.
Маълумки, Ўзбекистонда 40 дан зиёд электрон тўлов ташкилотлари мавжуд ва аҳоли ўзига қулай мобил иловадан фойдаланмоқда.
Энди 1 ноябрдан бошлаб тадбиркорлар учун барча мобил тўлов иловалари орқали ҳисоб-китоб қилиш имконини берадиган универсал QR-код берилади.

Йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган барча тадбиркорлар келаси йил 1 январдан бир хил, яъни айланмадан 1 фоиз солиқ тўлашга ўтказилади.
Масалан, ҳозир айланмаси 100 миллион сўмгача бўлган якка тадбиркор йиллик 12 миллион сўмгача қатъий солиқ ўрнига кўпи билан 1 миллион сўм тўлайди. Ёки айланмаси 100 миллиондан 1 миллиард сўмгача бўлган тадбиркор айланмадан илгари 30-40 миллион сўм солиқ тўлаган бўлса, энди унинг солиқ юки 3-4 карра камаяди.
“Умуман, яратилаётган шароитлар орқали якка тадбиркорлар ҳисобида йилига 1 триллион сўм, тасаввур қиляпсизларми, 1 триллион сўм қоляпти. Бу – кичик бизнес учун қўшимча ресурс, якка тадбиркорлар ўз бизнесини кейинги босқичга олиб чиқиши учун яна бир имконият”, – деди президент.
Мавзуга оид
11:00 / 29.11.2025
Paynetʼдан Хolis – айланмадан атиги 1% солиқ билан бизнес юритиш имконияти: бухгалтер шарт эмас, касса аппарати ўтмишда қолади, кешбэклар ва яна кўплаб қулайликлар
12:26 / 27.11.2025
Солиқ ҳисоботида ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилганлар учун янги тартиб жорий этилади
18:29 / 26.11.2025
ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун солиқ тўлаш тартиби ўзгаради
15:15 / 18.11.2025