Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда иссиқ ва ичимлик сувни ҳисобга олиш бўйича «ақлли» асбоблар ўрнатилади
Фото: РИА Новости / Виталий Аньков
Тошкентда квартиралар ичига иссиқ ва ичимлик сувни ҳисобга олиш смарт-асбоблар ўрнатиш дастури ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори иловасида айтилган.
Ҳужжатга кўра коммунал хизматлар ягона биллинг тизимини ишлаб чиқиш учун техник талаблар ишлаб чиқилади ва топшириқ белгиланади.
Шунингдек, 2020-2022 йилларда квартиралар ичига иссиқ ва ичимлик сувни ҳисобга олиш смарт-асбоблар ўрнатиш дастури 2019 йил 1 августгача бўлган муддатда ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Ижро муддати - 2019 йил 1 апрелгача, масъуллар - Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Инвестициялар давлат қўмитаси, “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юнусобод туманида кўп квартирали уй-жой фонди профессионал бошқарув компаниялари томонидан бошқарилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:02 / 30.12.2025
Тошкент шаҳар ҳокимининг транспорт ва йўл инфратузилмаси бўйича ўринбосари тайинланди
12:40 / 26.12.2025
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
23:34 / 25.12.2025
Тошкент шаҳри учун дизайн-код ишлаб чиқилди
16:25 / 25.12.2025