Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ҳокимининг транспорт ва йўл инфратузилмаси бўйича ўринбосари тайинланди
Тошкент шаҳар ҳокимининг транспорт ва йўл инфратузилмаси масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Абдураҳмон Бахтиев тайинланди. У шу пайтга қадар Президент администрациясида масъул ходим сифатида фаолият юритиб келган.
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Тошкент шаҳар ҳокимининг транспорт ва йўл инфратузилмаси масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Абдураҳмон Абдурашидович Бахтиев тайинланди.
Абдураҳмон Бахтиев 1984 йилда туғилган. Маълумоти — олий. У 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2012 йилда эса Жаҳон иқтисодиёт ва дипломатия университетини тамомлаган.
Маълум қилинишича, Абдураҳмон Бахтиев 2019 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси президенти администрациясида масъул ходим лавозимида ишлаб келган.
Мазкур тайинлов Тошкент шаҳрида транспорт тизимини такомиллаштириш, йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва соҳадаги лойиҳалар ижросини мувофиқлаштириш ишларини янада самарали ташкил этишга қаратилган.
Мавзуга оид
18:15
Тошкентда кўча бўйидаги дренаж ариқчаси бетон билан тўлдириб ташланди
18:41 / 11.05.2026
Тошкентда газ таъминоти бўлими ходими 21 минг доллар билан ушланди
09:00 / 10.05.2026
Бекор бўлган пешлавҳа “солиғи”, anti-SLAPP зарурати ва ССВда истеъфолар — ҳафта дайжести
13:59 / 07.05.2026