Ўзбекистон | 15:21 / 19.05.2024
20976
2 дақиқада ўқилади

Ангренда юк вагонлари релсдан чиқиб кетди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда 7 та юк вагони релсдан чиқиб кетгани ҳақидаги видео тарқалди. «Ўзбекистон темирйўллари» ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Унга кўра, воқеа  2024 йил 18 май куни «Ўзбекистон темирйўллари» АЖга эмас, балки «Чирчиқ савдо барака» МЧЖга тегишли бўлган шохобча темирйўлида содир бўлган. BN Grain and oil group МЧЖ ходимлари вагонлардан юк тушириш вақтида темирйўл қурилмаси «лебёдка» ишлаш технологиясига риоя қилмаган.

Мазкур юк вагонларини тушириш вақтида юқоридаги ташкилот ходимлари лебёдка ёрдамида (керакли техникага риоя қилмасдан) вагонларни тортиб олишга уринган, қурилмадан трос узилиб, вагонлар ҳаракатлана бошлаган.

Вазият давомида BN Grain and oil group МЧЖ ходимлари вагонлар ҳаракатини тўхтатишга уриниб кўрган ва натижада иккита вагон ғилдиракларидан бутунлай чиқиб кетган, яна бешта вагон ён томонга ағдарилиб кетган.

Ҳодисанинг сабаби қўшимча қурилма — «лебёдка» ёрдамида ишлаш технологиясининг бузилиши сифатида аниқланди.

  • «Лебёдка» — темирйўл вагонларининг омборлар ва бинолар яқинидаги юклаш ва тушириш жойларида ҳаракатланиши учун мўлжалланган.

Мавзуга оид