Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ангренда кўп қаватли бинода ёнғин чиқди
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида 4 қаватли бинода ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, яна бир киши шифохонага ётқизилган – унинг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
7 феврал куни соат 23:19 да Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин келиб чиқди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлди.
Қайд этилишича, Дукент қўрғони «Улуғбек» МФЙда жойлашган 4 қаватли бинолар бирининг том қисми ёнаётгани тўғрисида Тошкент вилояти ФВББга хабар қилинган. Шунга кўра, қутқарув экипажлари соат 23:30 да воқеа жойига етиб бориб, бинодан фуқароларни эвакуация қилган.
Ёнғин соат 23:57 да қуршаб олиниб, соат 00:50 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса содир бўлган жойга фавқулодда вазиятлар вазири Азизбек Икромов ҳам етиб борган.
«Дарё» манбаси хабар беришича, ҳодиса оқибатида бир киши жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мавзуга оид
10:23
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
15:06 / 02.07.2026
Бухорода қамишзорга ўт қўйилиши оқибатида 50 туп дарахт ёниб кетди
19:44 / 28.06.2026