Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
3 хил товланувчи арчазор, гўзал шаршара: Лашкаракда бир кун
Қурама тоғлари этагидаги Лашкарак қишлоғи Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида жойлашган. 1980 нафар аҳоли яшайдиган қишлоқда чорвачилик, деҳқончилик ва асаларичилик билан шуғулланишади. Лашкарак 4 фаслда ҳам меҳмонлар билан гавжум. Kun.uz мухбири гўзал қишлоқда бўлиб, одамларнинг турмуш тарзи билан танишди.
Биз борган пайтда тоғда ҳали қор эримаган. Ҳар куни эрталаб қишлоқнинг қўй-эчкиларини бир жойга тўплаб, тоғга олиб чиқишиб, то қош қорайгунча боқиб тушишар экан.

4 ўғил ва 1 қизнинг отаси бўлган Худойназар ака Мадғозиев яшайдиган ҳовлининг этагидан сой ўтган. У эрта баҳордан бошлаб хонадонида меҳмонларни қабул қилар экан.
Худойназар ака оиласи, қишлоғи ҳақида гапириб берди:
“Биз Лашкарак қишлоғи аҳолиси дунёдаги энг бахтли одамлармиз. Чунки сувимиз ва ҳавомиз жуда тоза, мусаффо. Деҳқончилик қилиш учун шароит яхши. Ичимлик сувимиз сойдан олинади. Мана шу давргача сойдаги сув тўлиқ ичимлик суви сифатида фойдаланилган. Сой сувини насослар билан тепаликка, хонадонларга тортганмиз.

Тоғ тепасидаги арчалар кўп йиллик тарихга эга, кўп даврларни кўрган. Эрталаб кун чиқмасидан арчанинг ранги ўзгача жилоланади. Тушдан сўнг ранг яна ўзгаради. Қуёш ботишидан аввал яна бир бошқа тусга ўзгарада.


Қишлоғимиз Ангрен шаҳридан қарийб 30 км узоқликда жойлашган. Аҳоли асосан чорвачилик, боғдорчилик, қисман асаларичилик ҳамда ички туризмга асосланиб тирикчилик қилади. Жойимиз тоғли ҳудуд бўлгани учун сойга яқин жойда жойлашганмиз. Меҳмон сўрилари, енгил конструкцияли уйларни қуриб, келаётган меҳмонларга хизмат кўрсатишни ташкиллаштириб боряпмиз. Ички туризм йилдан йилга ривожланиб боряпти.



Қишлоқда яшаш завқли. Энг асосийси мева-сабзавотлар ўзимиздан чиқади. Тирикчилик йўли ранг-баранг бўлгани учун зерикиш йўқ. Фақат меҳнат қилсангиз бўлгани. Лашкаракда картошка яхши бўлади. Еримиз қора тупроқ-да. Фақат озгина меҳнат керак холос.
Қишлоқда яшагандан кейин мол-ҳол бўлиши керак. Томорқани ривожлантириш керак. Яшаш учун курашиш керак, албатта”, дейди Худойназар ака.
Мавзуга оид
08:34 / 08.02.2026
Ангренда кўп қаватли бинода ёнғин чиқди
14:55 / 02.02.2025
Тошкент вилоятида уста тузатиш учун қолдирилган телефон орқали мижознинг пулларини ечиб олди
15:21 / 19.05.2024
Ангренда юк вагонлари релсдан чиқиб кетди
10:23 / 05.04.2024