Ўзбекистон | 12:20 / 27.07.2020
8486
2 дақиқада ўқилади

Бозорларда савдо қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига 17-2-модда билан тўлдирилади.

Унда Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари орқали қайд этилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун шахсларнинг маъмурий жавобгарлиги кўзда тутилган.

Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари орқали солиққа оид ҳуқуқбузарликлар қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка солиқ тўловчи якка тартибдаги тадбиркор жисмоний шахс ёки юридик шахснинг мансабдор шахси тортилади.

Ахборот тизимлари орқали солиққа оид ҳуқуқбузарликлар қайд этилган тақдирда, ҳуқуқбузарликнинг такрорийлиги ҳисобга олинмайди.

164-модда (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) еттинчи қисм билан тўлдирилади

Унга кўра, товарлар нархини ҳамда кўрсатилаётган хизматлар ҳақини нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлаш шаклига қараб уларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш – базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солинади.

168-модда қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“168-модда. Бозорларда савдо қилиш ҳамда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларини бузиш

Бозорларда савдо қилиш ҳамда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларини бузиш – фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми, мансабдор шахсларга ўн баравари миқдорида жарима жазоси қўлланишига сабаб бўлади.”.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид